Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!»
23 Mar 2018

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5290-сонли Фармони ҳамда 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тизимда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг мароқли ва фойдали дам олишларини ташкил этиш, мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш, мамлакатимизда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга оширишда фаол иштирок этиш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бирлашган касаба уюшмасида фаолият юритаётган 20 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларидан бир гуруҳи жорий йилнинг 21-22 март кунлари Самарқанд вилоятига саёхати ташкил этилди.

Саёҳатчилар дастлаб Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Руҳобод мақбараси, Регистон майдони, Биринчи Президентимиз мангу ором топган Ҳазрати Хизр мажмуаси, Дониёр пайғамбар мақбараси каби диққатга сазовор жойларда бўлишди, мазкур тарихий обидалар, зиёратгоҳлар билан яқиндан танишдилар. Ушбу саёҳат барча саёхатчиларда катта таассурот қолдирди.

Мазкур тадбирларни келгусида ҳам амалга оширилиши режалаштирилди.
Манба: Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ў.Уразова / Кўришлар: 282

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech