Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Қадриятлар бешигисан, маҳаллам!”
24 Jul 2018

Маълумки, шу кунларда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 февралдаги 9-сон баёни билан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари Дастури”нинг 53-бандига мувофиқ «Миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳалланинг ўрни» мавзусида ўтказиладиган Форумларнинг маҳаллалардаги босқичи бўлиб ўтмоқда

Форумнинг мақсади - миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда маҳалланинг ўрни ва ролини муҳокама қилиш, унинг аҳамияти ва нуфузини янада оширишда ҳамкорликни таъминлаш, тизим ходимлари ва ҳамкорларнинг илғор тажрибалари оммалаштиришдан иборат.

Мазкур тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш орқали маҳалланинг миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, бу борада маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада оширишга эришилади.

Ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамланади.

Урганч шаҳар маҳаллаларида “Ҳар бир оиланинг ўз анъанаси бор” мавзусида ибратли, намунали оилалар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилиб, ушбу давра суҳбатларига муаммоли, нотинч, ноқобил оила вакиллари ҳам жалб этилди.

Натижада  ибратли, намунали оилалар аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ибратли оила” кўрик-танловининг шаҳар бочқичи ўтказилди. Ана шу кўрик-танловда Ал-Хоразмий, “Бешмерган”, “Саховат”, “Шодлик”, “Маърифатчи”, “Тоза боғ” маҳллаларидан қатнашган оилалар айниқса, фаоллик кўрсатдилар.

Форум доирасида миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз акс этган шеърлар, асарлар асосида ёзувчилар, шоирлар иштирокида аҳоли жалб қилиниб, бадиий кечалар ўтказилди.

“Қадриятлар бешигисан азиз маҳаллам” шиори остида “Маҳалламиз анъаналари” мавзусида ёшлар иштирокида кўрик-танловлари ташкил қилинди. ЎзЛиДеП шаҳар кенгшаи билан ўтказилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам, кўплаб қадим анъаналаримиз асосидаги қуровчилик йўналишида ҳунармандликка қизиққан ёшларимизни кашф қилиб берди. “Зиёкорлар”, “Тоза-боғ”, “Шодлик”, “Камолот” МФЙнинг ёш битирувчи қизлари ана шундай танловларда юқори натижаларни қўлга киритдилар. 

Манба: Саодат Боймирзаева / Кўришлар: 162

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech