Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ўзбекистон делегацияси “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форумида иштирок этди
17 Oct 2019

Нур-Султон шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация “Корея Республикаси – Марказий Осиё” XII ҳамкорлик форумида иштирок этди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, форум доирасида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Корея Республикаси ТИВ раҳбарлари кўп томонлама формат доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва кўп қиррали мулоқотнинг мазкур механизмини мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Форумда Ўзбекистон ТИВ раҳбари мазкур формат фаолиятига кўпроқ аниқлик берувчи ва барча иштирокчи давлатлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда минтақа мамлакатлари иқтисодиёти ва саноат салоҳиятининг барқарор ўсишига хизмат қилувчи мақсадли лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш зарурлигини қайд этди.

Жанубий Кореянинг техник стандартлаш, сув ресурсларини бошқариш, АКТ ўқитиш, стартап лойиҳаларни ривожлантириш жабҳаларидаги инновацион ишланмаларини ўрганиш ва жорий этиш, ёшлар сиёсати ва гендер тенглик соҳаларида тажриба алмашиш Марказий Осиёнинг барча давлатлари учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари форум қатнашчиларига 4 октябрда Президент фармони билан тасдиқланган Ўзбекистоннинг 2019-2030 йилларда “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича стратегиясининг мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумот берди ва шу нуқтаи назардан мамлакатимиз шерикларимизнинг ишлаб чиқаришга экологик тоза технологияларни жорий қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳаларидаги тажрибасини ўрганиш, мазкур йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини эътироф этди.

 

Манба: ЎзА / Кўришлар: 60

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech