Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ташаббускор қайноналар ғолиб бўлди
7 Jul 2018
Бухорода “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган танловда 10 нафар қайнона иштирок этди. Иштирокчи-қайноналарнинг оилада ўзига хос муҳит яратиш, фарзанд тарбияси борасидаги дунёқараши, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, партия фаолиятига доир билими синовдан ўтказилди. Шунингдек, эркин мавзудаги чиқиш, саҳна кўринишлари орқали ҳаётий муаммоларни талқин этиш қобилиятига ҳам эътибор берилди.

Ижтимоий дахлдор, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ миллий анъаналар ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қилиб келаётган Ғиждувон тумани “Зарангари” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Норбиби Мардонова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

2.JPG

– Оиланинг тотувлиги кўп жиҳатдан хонадондаги муҳит ва ёши улуғларнинг босиқлик билан иш кўришига боғлиқ, – дейди Норбиби Мардонова. – Биз, жамоатчилик вакиллари муаммоли оилаларда бўлганимизда ана шу масалага алоҳида эътибор қаратамиз. Олиб борилаётган ишлар самарасида 9 минг аҳоли истиқомат қилаётган маҳалламизда аёллар билан боғлиқ нохуш ҳолатларга барҳам берилди, ажримлар сони кескин камайишига эришилди.

Бухоро тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Гулмира Рашидова иккинчи ўринга сазовор бўлди. Когон шаҳридаги "Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Лайло Муродова ҳамда Жондор тумани “Навгади” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Моҳира Ҳамидова учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: Эркин Ёдгоров, ЎзА / Кўришлар: 53

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech