Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ... Энди болалар мактабга онлайн қабул қилинади
14 Jun 2019

— Фарзандим 6 ёшда, уни янги ўқув йилида мактабга бермоқчи эдим. Танишларимнинг айтишича, болаларни мактабга қабул қилиш бўйича янги тартиб-тамойиллар жорий қилинибди. Шу ҳақда маълумот берсангиз...

Нозима НУРАЛИЕВА,

Тошкент шаҳри

Ихтиёр МАХМАТҚУЛОВ,

Халқ таълими вазирлиги етакчи мутахассиси:

— Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 7 ёшга тўлмаган болаларни қўшимча квота бўйича мактабларга қабул қилишда ота-оналарнинг розилиги асосида энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик йиғим ундирилади.

2019/2020-ўқув йилидан биринчи синфга боланинг қабул ҳужжатлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади. Аризалар 15 июндан 31 августгача қабул қилинади. Ҳужжатлар топширилгандан бир кун ўтгач, мактабга йўлланма ёки асослантирилган рад жавоби берилади. Ушбу тартибга босқичма-босқич ўтиш режалаштирилган. Илк босқичда Тошкент шаҳридаги 81 мактабга ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади.

Ўқувчилар мактабларга яшаш жойи бўйича қабул қилинади. Ҳар бир мактабга туман (шаҳар) ҳокимликлари микроҳудуд бириктиради. Яъни ҳар бир мактаб, аввало, ўзига бириктирилган микроҳудудда яшовчи аҳолининг фарзандларини қабул қилади. Мактаблар ўзига қарашли микроҳудуддан ташқаридан ҳам бола қабул қилиши мумкин. Бунинг учун ўша мактабга қўшимча квота ажратилган бўлади.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 118

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech