Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Мутасаддилар қачон уйғонади?
7 Jul 2018
Юсупжон НОСИРЖОНОВ, "Қорасарой" МФЙ раиси:

– Одатда ёмғир ёғса, ҳосилга барака, деб деҳқонларнинг кўнгли тоғдек кўтарилади. Аммо бизни маҳалладаги айрим хонадонлар ёғингарчиликдан сўнг кўчаларида ҳосил бўлган сунъий "денгиз"лардан азият чекмоқда. Тўпланиб қолган сув хонадонларга тошади. 

Маҳалламиз ҳудудида бир неча кўп қаватли уйлар барпо этилгани қувонарли албатта. Бу кўплаб фуқароларимизга уйли-жойли, ватанли бўлиш имконини берди. Аммо қурилган уйлар оқава сувлар чиқиб кетадиган ариқлар устига қурилган. Кучли ёғингарчилик пайтида кесишган ариқлардаги сув тўпланиб, чиқиб кетмагач, аҳоли хонадонларига тошмоқда. Бу муаммога пиёдалар йўлаклари ёнида ташкил қилинган ободонлаштириш майдончаларидаги гул ёки манзарали дарахт кўчатларини суғориш давомида ҳам дуч келинмоқда. Бундан фуқаролар азият чекаётир. Биз, бу масала юзасидан бир неча маротаба мутасадди ташкилотларга мурожаат қилдик, лекин ҳали натижа бўлгани йўқ. Президентимиз Олмазор туманидаги ташрифи давомида маҳаллалардаги муаммоларни чуқур ўрганиш ва ёрдам бериш бўйича топшириқлар берди. Яқин келажакда бу ишлар самара беради, деган умиддамиз.

Шаҳарда катта-катта муҳташам иморатлар лойиҳасини тузаётган мутасаддилар, наҳотки, сизот сувлари оқиб кетиш йўналишларини ҳисобга олмаган бўлса? Аҳоли қачонгача кутиш ёки қийналиб яшаши керак? Мутасаддилар қачон уйғонади? 

Манба: ЎзА / Кўришлар: 94

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech