Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.
29 Oct 2018

Шу йилнинг 28-30 октябрь кунлари Урганч шаҳрида илк маротаба талабалар ўртасида математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу нуфузли халқаро олимпиадани ташкил этиш ташаббуси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилнинг 26 августида қабул қилинган қарори билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта математика бўйича ал-Муҳаммад Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ташкил этилиши белгиланди.

Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада дунёнинг 20 та давлатдан 58 та университет жамоаси иштирок этади. Унда 334 нафар талабалар ўзаро беллашадилар.

Халқаро олимпиадада ғолибликликни қўлга киритган ўзбекистонлик талабаларга математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратурага квотадан ташқари давлат гранти асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Манба: А.Умарова, Республика кенгаши Ахборот хизмати / Кўришлар: 86

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech