Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган, ота ва бола ўртасидаги зиддият акс этган видеолавҳага муносабат
14 Feb 2020

Мазкур видеолавҳада Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини, Машъал 2-берк кўчаси, 9-уйда яшовчи ота ва бола, фуқаролар — Абдуллаев Вахоб ҳамда унинг ўғли Абдуллаев Маҳмуджон ўртасидаги ўзаро тортишув акс этган.

Келтириб ўтилган манзилда 3 та оила истиқомат қилади. М. Абдуллаев отаси В.Абдуллаев, турмуш ўртоғи С.Абдуллаева, тўрт нафар фарзанди ҳамда икки ака-укасининг оиласи билан бирга яшайди.

В.Абдуллаев инсульт касаллигидан кейин ҳаракатлари чекланган. Уни қизи Абдуллаева Малика ҳамда ўғли М.Абдуллаев парвариш қилиб келмоқда.

“Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан В.Абдуллаевдан доимий хабар олиб турилади, доимий назоратга олинган.

Фуқаро М.Абдуллаев ҳайдовчилик билан шуғулланади. С.Абдуллаева Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқитувчи бўлиб ишлайди. С.Абдуллаева турмуш ўртоғи М.Абдуллаевнинг оиласи тинчлигини бузаётгани, фарзандларига нисбатан муносабати яхши эмаслиги, оиласининг яшаши учун етарли шароит яратмаганлигидан шикоят қилиб, маҳалла “Баҳор” фуқаролар йиғинига мурожаат қилган. “Яраштириш комиссияси” томонидан оила билан суҳбат ўтказилиб, муросага келиш учун муддат берилган.

Видеолавҳа бўйича Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ходимлари, маҳалла кенгаши раҳбари, “Нуроний” жамғармаси ходимлари ҳамда 1-сон ИИБ бошлиғи, участка профилактика инспектори, маҳалла фаоллари билан биргаликда М.Абдуллаев ва унинг оиласи билан суҳбат ўтказилди. Суҳбатда М.Абдуллаевнинг отасига бўлган муносабати ўзбек менталитетига тўғри келмаслиги, ҳолатга қонуний баҳо берилиши юзасидан огоҳлантирилди ҳамда оила маҳалла раиси ва участка профилактика инспектори томонидан қатъий назоратга олинди.

Тошкент шаҳар маҳаллалар кенгаши

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 118

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech