Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳар “Б.Нақшбандий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги А.Сомий кўчаси 31-уй электр энергиясидан узилиб қўйилаётгани тўғрисида тарқалган хабарга муносабат
17 Jan 2020

Ижтимоий тармоқлардаги “Потребитель Бухара плюс” гуруҳи орқали Бухоро шаҳар “Б.Нақшбандий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги А.Сомий кўчаси 31-уйда яшовчи исми номаълум фуқаро томонидан мазкур кўпқаватли уйнинг электр чироғи уй бошқарувчиси томонидан ўчирилиб қўйилаётгани ҳақида хабар жойлаштирилган.

Мазкур мурожаат “Б.Нақшбандий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Бухоро шаҳар электр тармоқлари масъул ходимлари иштирокида тегишли тартибда ўрганилганда, электр чироғи кечқурун шу йўналишнинг 4 та кўпқаватли уйларида вақтинча носозлик бўлганлиги сабабли ўчгани, уй бошқарувчиси томонидан қасддан ўчириб қўйиш ҳолати кузатилмагани аниқланди.

Бухоро вилоят маҳаллалар кенгаши

Манба: Бухоро вилоят маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 74

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech