Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ички ишлар бўлимининг собиқ катта инспектори суд залидан озод этилди
8 Feb 2018
Жиноят ишлари бўйича Хўжайли тумани судида фуқаро М.Мунажовга нисбатан қўйилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бошқа жазо турига алмаштирилиб, у суд залидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан имзоланган меморандумга мувофиқ, кафолат хати асосида озодликка чиққан Мунажов Маман Низоматдинович 1989 йилда туғилган. Нукус шаҳридаги “Жуўазши” маҳалла фуқаролар йиғини Жузим бағ кўчасида яшайди.

У Нукус шаҳар ички ишлар бўлимининг катта инспектори лавозимида ишлаган даврида таъмагирликда гумонланиб, қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-банди билан судланган М.Мунажов суд залидан озод этилди.

– Юқорида зикр этилган меморандум 2017 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан имзоланган, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси К.Палуаниязов. – Меморандумнинг асосий мақсади ёшларнинг комил инсон бўлиб вояга етиши, жамиятда ўз ўрнини топиши, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишини таъминлашга шароит яратишдан иборат. Шунингдек, меморандумда билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган ёшларни кафолатга олиш орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ёки суд залидан озод қилиш бош мақсадлардан бири ҳисобланади.

Меморандум талабларининг бири бўлган кафолат хати бериш – фақат жиноий иши судда кўрилаётган ёшларга берилиши назарда тутилган. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони ўташ муассасаларида жазо ўтаётган ёшларга кафолат хати бериш меморандум талабларига киритилмаган.

Манба: Анвар Насирлаев, ЎзA / Кўришлар: 33

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech