Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаро З.Зохидовнинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаатига муносабат
11 Feb 2020

Фуқаро З.Зохидов қўшниси — Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Нукус кўчаси, 2 “А”-уй, 139-хонадонда яшовчи Чуйко Артём Андреевичнинг ўз уйининг ички деворларини олиб ташлаган ҳолда ноқонуний тарзда таъмирлаш ишлари олиб бораётгани хусусида ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилган.

Фуқаро А. Чуйко мазкур манзилдаги хонадонни 2020 йил январь ойида сотиб олган. Шундан сўнг у ўз хонадонида таъмирлаш ишлари бошлаган.

“Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Мирсодиқов томонидан воқеа жойига чиқиб ўрганилди.  Мазкур хонадон эгаси, фуқаро — А.Чуйкодан ўз уйининг ички деворини олиб ташлаган ҳолда таъмирлаш ишлари олиб бориш учун тегишли ҳужжатлар тақдим этиш сўралганда, унда бу каби ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди. 

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ҳозирда Яккасарой туман ҳокимлиги ва туман ички ишлар бўлими томонидан фуқаро А.Чуйконинг уйидаги таъмирлаш ишлари тўхтатилган.

Тошкент шаҳар маҳаллалар кенгаши

 

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 118

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech