Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаро Озода Мадрахимова томонидан ижтимоий тармоқ каналлари орқали тарқалган видеомурожаатга муносабат
8 Feb 2020

Фарғона вилояти Қува тумани “Толмозор” маҳалла фуқаролар йиғини Толмозор кўчасидаги рақамсиз уйда рўйхатда турувчи фуқаро Озода Мадрахимованинг яшаш шароити ҳамда уйсизлигидан норозилиги акс этган видемурожаат ижтимоий тармоқ каналларида тарқалган.

Мазкур ҳолат бўйича Қува туман маҳаллалар кенгаши Диний маърифий масалалар бўйича бош мутахассис М.Сайрамова, Қува туманидаги 12-сонли мактаб директори Ш.Ортиқова, туман Ёшлар иттифоқи бўлими ходими М.Мадаминов, туман Маънавият ва маърифат маркази бўлими ходими А.Райимжоновлар иштирокида ўрганиш олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнида қуйидагилар аниқланди:

Фуқаро Озода Мадрахимованинг бир нафар фарзанди бор. У ҳозирда Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги мактабнинг 1-синфида ўқийди. Ўзи Марҳамат туманида ёлланма ишчи бўлиб ишлайди. О.Мадрахимованинг акалари Қува тумани “Толмазор” маҳалласидаги ота-онасидан қолган ернинг 4 сотих жойини ажратиб, О.Мадрахимовага қонуний расмийлаштириб беришган.

О.Мадрахимова 2019 йил март ойидан октябрь ойига қадар “Толмазор” маҳалла фуқаролар йиғини орқали кам таъминланган оилалар учун бериладиган моддий ёрдам нафақасини олиб келган.

Ишчи гуруҳ томонидан О.Мадрахимовага фарзандини Қува туманидаги ўзи ҳоҳлаган мактабга жойлаштириш таклифи билдирилганда, у фарзандини фақат Марҳамат туманида ўқитишини айтиб, таклифни рад қилган.

О.Мадрахимова ҳозирда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ижарада яшаб келмоқда. Унга тегишли буюмлар Қува туман маҳаллалар кенгаши биносида очилган реабилитация марказида сақланмоқда. 

Андижон вилоят маҳаллалар кенгаши

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 115

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech