Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаро Очилова Шарофатнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеомурожаатига муносабат
1 Feb 2020

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Чинобод қишлоғида яшовчи фуқаро Очилова Шарофат туман Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси ҳамда “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини раҳбарлари ҳаракатидан норозилик билдириб ижтимоий тармоқ каналлари орқали Президентимизга видеомурожаат йўллаган.

Мазкур видемурожаатда баён этилган воқеаларни атрофлича ўрганиб чиқиш мақсадида Яккабоғ туман маҳаллалар кенгаши томонидан Ишчи гуруҳ тузилди. Аниқланишича, Ш. Очилованинг қўшниси — фуқаро Очилов Собир 2019 йилнинг 24 июл кунидан 25 июл кунига ўтар кечаси Ш. Очилованинг уйига кириб жанжал кўтарган. “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н. Рузиева, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Н. Бобоназарова, маҳалла профилактика инспектори Мардонов Шоҳруҳ, қишлоқ онабошиси Жовлиева Гулжаҳон ҳамда ён-атрофдаги қўни-қўшнилари билан биргаликда Ш. Очилованинг уйига бориб воқеа юзасидан суриштириш ишлари олиб борилган. Аммо С. Очиловни уйидан топиб бўлмаганлиги сабабли шу куннинг ўзида уларни юзма-юз қилиш ҳамда мавжуд вазиятга ойдинлик киритишнинг имкони бўлмаган.

2019 йил 28 июл куни Очилова Шарофат, Очилов Собир, унинг турмуш ўртоғи Ҳақназарова Моҳигул, онаси Тўраева Тошбибилар иштирокида “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўзаро суҳбат ўтказилган. Очилов Собир ўз қилган ишидан афсусдалигини билдириб, қўшниси Очилова Шарофатдан кечирим сўраган. Маҳалла фаоллари ва участка нозири уларни бир қишлоқда яшашлиги ҳамда қўшни эканлигини ҳисобга олиб ўзаро муросага келтириш чораларини кўрган. Аммо фуқаро Очилова Шарофат бу келишувга рози бўлмай, қўшнисини кечира олмаган.   

2019 йил 12 август куни “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н. Рузиева маҳалла фаоллари, участка нозири Ш. Мардонов, Очилова Шарофатнинг қайнонаси Хасанова Тожи ва Очилов Собирнинг ота-оналари ҳамда қариндошлари иштирокида қайта йиғилиш ўтказган. Маҳалла раиси Н. Рузиева йиғилишда бу каби хунук ҳолатлар қишлоқ одамлари орасида бир-бирига ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат туйғуларининг йўқолиб кетишига сабаб бўлаётгани ва бунинг учун Очилов Собирга ўхшаган фуқароларнинг айби катта эканлиги ҳақида гапириб, уни қариндошлари ва қишлоқдошлари ўртасида изза қилган. С. Очилов айбдорлигини тан олиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. Шу ернинг ўзида Очилова Шарофат ва унинг қариндошларидан яна бир бор кечирим сўраган. Аммо Ш. Очилова ҳануз қўшниси С. Очиловни кечирмасдан, унга тегишли жазо берилишини сўраб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб келмоқда.

“Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини мазкур воқеа юзасидан ўз ваколати ҳамда таъсир доирасида доимий иш олиб бормоқда.

Қашқадарё вилояти маҳаллалар кенгаши

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 120

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech