Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаро Хайдарали Йўлдошевнинг “Namanganliklar” номли ижтимоий тармоқ канали орқали тарқалган видеомурожаатига муносабат
1 Feb 2020

Мазкур видеомурожаатда билдирилган маълумот ва воқеа-ҳодисаларни ўрганиш мақсадида Наманган тумани ҳокими ўринбосарлари, Наманган вилоят ва туман маҳаллалар кенгаши бошқаруви раислари, туман Ички ишлар бўлими, туман “Нуроний” жамғармаси вакиллари, тумандаги “Нўғайқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида Ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан 2020 йил 31 январь куни Наманган туман маҳаллалар кенгашида мурожаатчи фуқаро Х.Йўлдошев билан суҳбат олиб борилди.

Фуқаро Хайдарали Йўлдошев 1965 йилда туғилган. Наманган вилояти Наманган туманидаги “Нўғайқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Бодомзор кўчаси 21-уйда яшайди. Оилали, 3 нафар вояга етган фарзанди бор.

Х.Йўлдошевнинг ўғилларидан бири — фуқаро Йўлдошев Дониёр 1989 йилда туғилган, турмуш ўртоғи Мукаррам Турғунбоева 1994 йилда туғилган, 2 нафар фарзанди бор. Оилавий келишмовчилик сабабли 2019 йил январ ойидан буён бирга яшашмайди.

Фуқаро Х.Йўлдошевнинг ўғли Дониёр Йўлдошев ва келини Мукаррам Турғунбоевалар 2019 йил январ ойидан буён ўзаро муросага келиша олмаётгани сабабли “Нўғайқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Яраштириш комиссияси томонидан бир неча маротаба муҳокама қилинган.

Уларнинг вояга етмаган 2 нафар қизи ҳозирда онаси М. Турғунбоева билан бирга яшайди. Шу сабабли М.Турғунбоева фарзандларига фуқаро Д.Йўлдошевдан алимент пули ундириш учун туман Фуқаролик судига мурожаат қилган ва суд томонидан унинг даъвоси қаноатлантирилган. Аммо Д.Йўлдошев томонидан шу вақтга қадар умуман алимент пули тўлаб берилмаган.

Шунингдек, суҳбат давомида фуқаро Х.Йўлдошев келини М.Турғунбоевани қўлида аниқ бир исбот ва далили бўлмаса-да ахлоқий бузуқликда айблаб, оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда унинг қарамоғида бўлган 2 нафар набираларини ўғлига қайтариб берилишини талаб қилаётганлиги аниқланди.

Фуқаро Х.Йўлдошевга мазкур масала бўйича Фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилиши ва бу ўзаро низо суд орқали қонуний ҳал бўлиши мумкинлиги мутасаддилар томонидан атрофлича тушунтирилди.

Ўрганишлар давомида томонлардан тушунтириш хатлари олинди.

Наманган вилоят маҳаллалар кенгаши

Манба: Наманган вилоят маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 133

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech