Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаро Ахмаджанова Зарифа Сидиқалиевнанинг яшаш шароити ҳамда турмуш тарзига тегишли, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеолавҳага муносабат
11 Feb 2020

Видеолавҳа орқали ўз турмуш тарзи ҳамда яшаш шароитлари ҳақида маълумот бериб ўтган фуқаро Ахмаджанова Зарифа Сидиқалиевна Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. 1983 йилда туғилган, оилали, 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Турмуш ўртоғи — фуқаро Ахмаджанов Абдуқодир Тоштемирович 1976 йилда туғилган, II-гуруҳ ногирони, мавсумий иш билан шуғулланади.

Фуқаро З.Ахмаджанованинг оилавий шароитига оид муаммолар “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан бир неча маротаба ўрганилган ҳамда мазкур оила кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган. 2018 йилда туман ҳокимлиги томонидан З.Ахмаджанованинг оиласига газ плитаси ва газ баллони берилган.

Ҳозирда вақтда З.Ахмаджонованинг оиласи “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғинида кам таъминланган оилалар рўйхатида туришини инобатга олиб,  Ишчи гуруҳ тавсиясига кўра, уларнинг эски уйини бузиб, янги уй қуришга қарор қилинди.

Мутасадди ташкилотларнинг ўзаро келишувига кўра, тумандаги 4-сектор раҳбари Ш.Азбеков томонидан 2 та хонага етарли ғишт, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ю.Каримова томонидан шифер, маҳалладаги саховатпеша тадбиркор Х.Лутфуллаев томонидан ҳомийлик асосида эшик-дераза ва ойна олиб бериш, “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис М.Саримсоқова раҳбарлигида маҳалла ҳудудидаги тадбиркорларнинг ҳомийлиги асосида уй пойдевори учун етарли бўлган цемент ва тош материалларини жамлаш ва маҳалла аҳолисини кенг жалб этган ҳолда ҳашар йўли билан уй қурилишини бошлашга қарор қилинди. Шунингдек, “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғинига фуқаро З.Ахмаджонованинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида жамоат ишига жалб этиш ва қўшимча ёрдам сифатида бир қоп ун олиб бериш вазифаси юклатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ижросини туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси ўз назоратига олганлигини маълум қиламиз.

Наманган вилоят маҳаллалар кенгаши

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 124

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech