Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Беш оила яраштирилди
8 Feb 2020

Ҳар бир даврда оиланинг асосий вазифаси, фарзандларнинг дунёга келиши ва уларнинг тарбияси, ўзлигини англаб етиши ва шаклланиши бўлиб ҳисобланган.

Айни вақтда Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти ва унинг ҳудудий бўлимларида алимент ундириш билан боғлиқ 17 350 дан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари нафақат алимент қарздорликларни ундириш билан, шунингдек, ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашишмоқда.

Айни жиҳатларни, Термиз шаҳридаги “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази биносида вилоят прокуратураси ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан бўлиб ўтган тадбирда 5 та оилани яраштиришга эришилгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Мазкур тадбирда вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ажрашган оила вакиллари ва фарзандлари учун моддий таъминотдан бўйин товлаб қочиб юрган ота-оналарга ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тадбир давомида фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмаган, оила муқаддаслигини тушуниб ярашишга қарор қилган оилаларга эсдалик совғалари топширилди.

Манба: ЎзА / Кўришлар: 120

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech