Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 та маҳаллада 1420 та муаммо... Жуда кўп эмасми?
7 Jun 2018

Республика 2-ишчи гуруҳи Балиқчи туманидаги «Қаҳрамон», «Маллачек», «Насриддинобод», «Янгиҳаёт», «Юзчинор» ва «Адолат» маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган эди. Ишчи гуруҳ томонидан 2018 йил 29 май — 4 июнь кунлари катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича оилавий ажрим ёқасига келиб қолган ва ҳеч муроса-ю мадорага кела олмаётган 3 та оила яраштирилди.

496 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари тақдим этилди. Ҳозирги кунда ушбу масалада 193 нафар фуқаронинг муаммолари ўз ечимини кутмоқда. 3 та хонадонга кўмир тақдим этилди. Ҳозирги кунда ушбу масалада 7 нафар фуқаронинг муаммолари ҳам ҳал бўлиш арафасида.

21 нафар шахсга фуқаролик паспортини тақдим этиш учун ҳужжатлар қабул қилинди, 1 нафар шахснинг фуқароликни олиш масаласи Ички ишлар вазирлигига жўнатилди. 21 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди, уларнинг 2 нафари даволаниш учун шифохонага ётқизилди, 17 нафарига эса даволаниш учун ордер берилди. 3 нафар кам таъминланган оилага дори-дармон тақдим этилди. 7 та фуқарога даволаниш учун сиҳатгоҳга йўлланма ажратилди. Ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш масаласида 27 нафар фуқаронинг муаммолари ўз ечимини кутмоқда.  

Йўлларни таъмирлаш масаласида ҳам кўплаб мурожаатлар бўлди. Ишчи гуруҳи фаолияти даврида автогрейдерлар ёрдамида 3 та кўча текисланиб, 2 чақирим йўлга шағал ётқизилди.

17 та янги электр симёғочлар олиб келинди. 24 та янги электр симёғоч ўрнатиш учун жойлар ҳозирланди, 1 та трансформатор таъмирланди. Ҳозирги кунда мазкур йўналишда 48 та муаммо ўз ечимини кутмоқда. Моддий ёрдам сўраб жами 82 нафар фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 38 таси жойида ҳал этилди.

Бандликни таъминлаш соҳасида 88 нафар фуқаро мурожаатининг 61 таси ҳал этилган. Банкдан кредит олиш истагини билдирган 62 та мурожаатдан 23 таси бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш бошланди. Олиб борилган ишлар натижасида 14 та мурожаат эгаси кредит шартларини қаноатлантириш имкониятига эга эмасликларини билдирди.

Ичимлик сувини яхшилашга оид 37 та мурожаатнинг барчаси ҳал этиш учун «Сувоқава» корхонаси хулосаси асосида «Маҳалла йўл харитаси»га киритилди.

Маҳаллалардаги кўча ва қабристонларда умумий ҳисобда 7 та ҳашар уюштирилди, унда 210 киши иштирок этди. Кадастр масаласи бўйича 51 та мурожаатнинг 34 таси ижобий ҳал этилди. Пенсияни қайта ҳисоблаш бўйича 5 та мурожаат бўлди, шундан барчаси ижобий ҳал этилди. Алимент масаласи бўйича 3 та мурожаат бўлди. Улар ҳам кўриб чиқилиб ўз ечимини топди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бажарилган ижобий ишлар билан бирга бир қатор ташкилот ва муассасалар томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этишда сусткашликка йўл қўйилмоқда.

Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ томонидан жами 2439 та хонадонга кириб чиқилди ва турли йўналишларда 1420 та муаммо аниқланди. 2018 йил 4 июнгача жами 865 та (61 %) муаммо жойида ҳал этилди. Қолган 555 та (39 %) муаммо «Йўл харитаси»га киритилди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 93

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech