Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
100 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
8 Nov 2018

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Бунёдкор қишлоқ фуқаролар йиғинида “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятининг филиали иш бошлади.

 “Обод қишлоқ” дастури доирасида қишлоқда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Йиғин ҳудудидаги бўш турган бино реконструксия қилиниб, тикувчилик корхонаси барпо этилди. Амалга оширилган лойиҳа натижасида уйда ўтирган 100 нафар хотин-қизлар ишли бўлди.

Eндиликда қишлоқдаги янгиланган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларида, маданият саройида қайта қуриш, таъмирлаш ишлари давом этаётир. Мазкур хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият бошлаши билан яна 15 та иш ўрни яратилади.

Манба: Бекпўлат Тоғаев / Кўришлар: 20

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech