Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
 “Kun.uz” сайтида эълон қилинган “Қувада маҳалла ўртасига рухсатсиз метан «заправка» қурилмоқда. Буни ҳокимлик ҳам тўхтата олмаяпти”сарлавҳали мақолага муносабат
1 Feb 2020

Келтирилган вазият юзасидан Фарғона вилояти Қува туман маҳаллалар кенгаши бошқарув раиси Р.Ахрорқулов бошчилигидаги мутасаддилар иштирокида «Metan Omad Savdo» МЧЖ томонидан тумандаги “Ифтихор” маҳалла фуқароларй йиғини ҳудудидаги Лайлакуя кўчасида қурилаётган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси қуришга рухсат берувчи тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.

Қува тумани ҳокимининг 08.01.2020 йилдаги 38-сонли мурожаатига асосан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 17.01.2020 йилдаги 27/1-125-сонли, Экология ва автоф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 17.01.2020 йилдаги 01/10-122-57-сонли, Саноат хавфсизлиги ҳудудий инспекциясининг 18.01.2020 йилдаги 36/10-сонли ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларнинг тегишли хулосалари асосида «Metan Omad Savdo» МЧЖга қарашли Қува тумани Лайлакуя кўчаси ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларни реконструкция қилиб, АГТКШ қурилиши маълум қилинган.

Ушбу АГТКШ қуриш масаласи тумандаги “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари ва қурилиши режалаштирилаётган АГТКШга чегарадош бўлган якка тартибда қурилган ҳовли-жой эгалари билан муҳокама қилиниб, фуқароларнинг ёзма равишда розилик хатлари олинган.

Қува тумани ҳокимининг 18.01.2020 йилдаги 17-сонли қарори билан «Metan Omad Savdo» МЧЖга тегишли бўлган жами 5973,9 кв. метр ер майдонида жойлашган тумандаги “Ифтихор” маҳалла фуқароларй йиғини Мурувват кўчаси 118-уйни ҳамда қурилиши тугалланмаган колбаса ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотларини бузиб, ўрнига автомобилларга табиий газ тўлдириш компрессор шаҳобчаси (АГТКШ) бино-иншоотлари қуриш учун рухсат берилган бўлиб, мазкур қарор билан буюртмачи зиммасига шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарурий тегишли ҳужжатлар тўпламини расмийлаштириш ва белгиланган тартибда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш вазифалари юклатилган.

Бироқ, «Metan Omad Savdo» МЧЖ томонидан шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарурий бўлган (архитектура-режалаштириш топшириғи, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва лойиҳа ҳужжатларининг ижобий экспертиза хулосалари) ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан қурилиш-монтаж ишларини бошлаб юборган.

Шундан сўнг туман қурилиш бўлими томонидан «Metan Omad Savdo» МЧЖнинг АГТКШ бино ва иншоотларининг қурилиш-монтаж ишларини тўхтатилиши ҳақида ёзма равишда огоҳлантириш хати берилган.

«Metan Omad Savdo» МЧЖнинг 31.01.2020 йилдаги 4-сонли кафолат хатига кўра, АГТКШ бино ва иншоотлари қурилишини тўхтатганлиги ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарурий бўлган тегишли ҳужжатлар тўпламларини ишлаб чиқмасдан (расмийлаштирмасдан) туриб қурилиш ишларини бажармаслиги ҳақида кафолат берган.

Юқоридагиларга кўра, «Metan Omad Savdo» МЧЖ томонидан Қува тумани “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғини Лойлакуя кўчаси ҳудудида жамиятга тегишли бўлган мавжуд бино-иншоотлар ўрнида АГТКШ бино ва иншоотларининг қурилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 8-моддаси талабларига риоя этмаган ҳолда, яъни шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи зарурий ҳужжатларни расмийлаштирмасдан туриб, ўзбошимчалик билан олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

Фарғона вилоят маҳаллалар кенгаши

Манба: Фарғона вилоят маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 142

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech