Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
The Times​ газетаси: Ўзбекистондаги ажойиб саёҳат
22 Jan 2018

c3af954b-3bdb-80c3-2f76-dec6da90be84.png

Президентимизнинг 02.12.2016 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик индустриясининг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» №ПФ-4861-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишда «World Travel Market​» каби муҳим тадбирлар доирасида Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот турларини, шунингдек, икки мамлакат сайёҳлик операторларининг тақдимотлари ва B2B​ учрашувларини ташкил этиш бўйича фаол ҳамкорлик ишлари олиб боришмоқда. Яқинда Британиянинг нуфузли The Times​ газетасида «Book now! Where to go in 2018​» мақоласи чоп этилди.

Ўзбекистон обрўли нашр томонидан 2018 йилда сафар қилиш тавсия этиладиган мамлакатлар рўйхатига киритилган. Ўзбекистон билан бир қаторда, рўйхатда инглиз сайёҳлари учун анъанавий жойлар Япония, Туркия, Австралия, АҚШ, Сейшел ороллари ва бошқа шу каби мамлакатлар мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонга ташриф – бу «ажойиб саргузашт» бўлиб, 2017 йилда инглиз сайёҳлик компанияси Translndus​ томонидан мамлакатимизга 15 кунлик саёҳатнинг муваффақиятли амалга оширилгани бунга мисол бўлади. Мақолада сайёҳлик йўналишнинг ўсаётганлигини тасдиғи сифатида «2018 йил Ўзбекистонда ушбу туристик саёҳатларнинг тўлиқ дастури жуда тез сотилади» деб хабар бермоқда. Translndus​ Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросини оммавийлаштириш ва сайёҳлик салоҳиятни оммалаштириш бўйича ахборотни тарғиб қилишда элчихона билан фаол ҳамкорлик қиладиган кўплаб инглиз сайёҳлик агентликларидан бири эканлигини таъкидлаш лозим.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси / Кўришлар: 394

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech