Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Президент Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши қурилишини кўздан кечирди.
29 Oct 2018

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 9 февраль куни Юнусобод туманида бўлиб, метрополитен қурилиши билан танишган эди.

Давлатимиз раҳбари 26 октябрь куни бу ерга яна бир бор ташриф буюриб, қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди

Ҳозирги кунда бу ерда Туркистон ва Юнусобод станциялари ҳамда улар оралиғида туннелни қуриш ишлари олиб борилмоқда. 

Ушбу туннелни ёпиқ усулда қазиш учун Германиядан “Херренктнехт” компаниясининг механизациялашган мажмуаси келтирилган. Бу улкан техника май-сентябрь ойлари давомида йиғилган. Соҳа мутахассислари Германияда малака ошириб келди. Кўприк қурилиш трести томонидан туннель деворларини мустаҳкамловчи тюбинглар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди.  

Ҳозирги кунда туннель қазиш ишлари бошлаб юборилган. 

Президентимиз ушбу техник мажмуани кўздан кечирди. Мутасаддиларга метро станцияларининг ташқи кўриниши ва инфратузилмаси бўйича тавсиялар берди. 

Транспорт коммуникацияларини қуришда шаҳарнинг келгуси ривожини ҳисобга олиш, ҳамма учун қулай бўлишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 66

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech