Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Афғонистон делегацияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари билан танишди
6 Dec 2017

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф буюрди.

Афғонистон делегацияси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари билан танишди.

Тадбирда самимий дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона "Isuzu" русумли автобус ва “New Holland” маркали 3 та трактор Ўзбекистон Республикаси номидан биродар Афғонистонга ҳадя этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти / Кўришлар: 390

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech