Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўқув семинари ўтказилди
29 Jan 2020

Навоий вилояти Навоий шаҳар маҳаллалар кенгаши ҳамда “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида ҳудуд аҳолиси иштирокида ёшларда ватанпарварлик, юртга садоқат, ҳалоллик ва мардлик туйғуларини мустаҳкамлашга ҳамда бу борада маҳалла фаолларининг ролини оширишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди.

Семинар иштирокчиларига маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик томонидан “Оила – муқаддас”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва масъулияти” мавзусида мисоллар ёрдамида тушунчалар берилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарори билан тасдиқланган “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси Низоми ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

Манба: “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини / Кўришлар: 156

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech