Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Тошкентда ўтган халқаро конференция тафсилоти Испания ОАВда ёритилди
9 Oct 2018

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри “Оилани мустаҳкамлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилди. Халқаро анжуманда Бельгия, Испания, Италия, Жанубий Корея, Миср, Озарбайжон, Покистон, Россия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан меҳмонлар, етакчи хорижий эспертлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди. Анжуман давомида маҳалла институти фаолияти билан яқиндан танишган иштирокчилар халқимизга хос меҳмондўстликнинг ҳам гувоҳи бўлишди. Уларнинг таассуротлари,юртимизнинг ўзига хос жиҳатлари ва маҳалла тизимининг афзалликлари ҳақидаги мақолалари хориж ОАВларида эълон қилинмоқда. Хусусан, Испаниянинг етакчи интернет нашларидан бири — “Diari ARBAT” сайтида (https://diarioarbat.com/2018/10/08/tashkent-acoge-una-conferencia-internacional-con-participacion-espanola/) Испан-рус Евроосиё обсерваторияси раиси Фернандо Морагоннинг конференция тафсилотларига бағишланган мақоласи чоп этилди. Қуйида уни тўлиғича ўқишингиз мумкин.

“Тошкент Испания иштирокидаги халқаро конференция иштирокчиларини қизғин кутиб олди”

27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида “Оилани мустаҳкамлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбаева раислигида ўтказилган мазкур тадбирда Европа ва Осиё қитъаси давлатлари билан бир қаторда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари ҳам иштирок этди.

Конференция давомида Жанубий Корея, Миср, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон, Арманистон, Ҳиндистон, Озарбайжон каби мамлакатлар орасида Афғонистоннинг иштироки айниқса, муҳим ўрин тутади. Зеро, мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонлик ва уруш ҳолати давом этаётган бир вақтда Афғонистондан икки нафар вакил иштирок этгани улкан аҳамиятга эга. Шунингдек, Буюк Британия, Италия, Бельгия ва бошқа бир қатор Европа давлатларидан келган иштирокчилар ҳам анжуманни катта қизиқиш билан кузатиб бордилар. Унда Мадриддаги Сан Пабло университети профессори Антонио Алонсио Маркос, Испан-рус Евроосиё обсерваторияси (OHRE) раиси Фернандо Морагон ҳамда мазкур ташкилотнинг ижрочи директори Мария Груникдан иборат Испания делегацияси ҳам фаол иштирок этди.

Халқаро анжуман фуқаролик жамиятини бирлаштиришдек мураккаб вазифани ҳал этиш бўйича давлатлараро тажриба алмашиш майдони бўлди. Шунингдек, фуқаролар муаммоларига ечим топишда маҳаллий ҳокимлик органларининг иштироки юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бир қаторда, нуфузли конференция иштирокчилари Ўзбекистондаги бир нечта маҳаллаларда бўлиб фуқаролик жамиятининг ноёб институти ҳисобланмиш, дунёда ўхшаши йўқ тизим – маҳалла институти фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Ўзбекистонда маҳалла қадимдан маданият ўчоғи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб органи сифатида халқнинг энг яқин маслакдошига айланган. Шунингдек, маҳалланинг халқ ҳаётида тутган ўрнини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. У миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, уларни авлоддан-авлодга соф ҳолида етказувчи маскан сифатида эъзозланади.

Юқори даражада ташкил этилган конференция давомида ўзбек халқи маҳалла тизими билан бир қаторда, ўзининг меҳмондўстлиги, самимий ва ширинсўзлиги билан ҳам барчада илиқ таассурот қолдирди. Анжумандан сўнг юртимизга қайтар эканмиз, бу мамлакатга яна келишни дилимизга тугиб қўйдик. Энди бизга бир нарса кундай равшан: ҳеч ким меҳмон келса, ўзбекларчалик хурсанд бўлмайди.

Фернандо МОРАГОН,

Испан-рус Евроосиё обсерваторияси раиси.


Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 2

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech