Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Одам савдосига қарши кураш
2 Aug 2018

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш оранлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Маданият саройида бўлиб ўтган семинар бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналган одам савдосига қарши курашга бағишланди.

Маълумки, одам савдоси ўз кўламига кўра глобал жиноят турларидан бирига айланиб улгурди. Ҳозирда одам савдосидан тушаётган даромад бир йилда салкам 30 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда. Қолаверса, одам савдоси билан трансмиллий жиноий гуруҳларнинг шуғулланаётгани, унинг турлари ва шаклларининг кўпайиб бораётгани ҳам кўпчиликда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар йили 30 июль кунини Халқаро одам савдосига қарши кураш куни сифатида кенг нишонлашни тавсия этади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу семинарда одам савдосига қарши кураш борасида республикамизда амалга оширилаётган ишлар, ушбу мудҳиш жиноятнинг мамлакатимизда кенг учраётган шакллари ҳақида атрофлича тўхтаб ўтилди.

Шу билан бир қаторда одам савдосидан жабрларган шахслар билан ишлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш, тегишли маслаҳат ва кўрсатмалар бериш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритилди. Бу муаммо билан курашда маҳалла фуқаролар йиғинларининг роли, маҳалла оқсоқоллари ва посбонларнинг бу тоифадаги шахслар билан ишлаш жараёнида эътибор қаратиши зарур бўлган ҳолат ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб қайтирилди.

Манба: Республика маҳалла кенгаши / Кўришлар: 232

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech