Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Навоий вилоятида маҳалла раислари ўқув-семинарлари давом этмоқда
13 Jun 2019

Бугунги тез ўзгариб бораётган шиддатли даврда аҳил жамоани шакллантириш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, бандликка кўмаклашиш, одамларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштириш ва сафарбар этиш орқали фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масаласи ҳар бир раисдан етакчилик маҳоратини пухта эгаллаб олишликни талаб этади. Шу боис Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларнинг ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажриба ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши лозимлиги каби талаблар белгиланган.

Шу жиҳатдан ҳозирги фуқаролар йиғинлари раислари фаолиятига чуқурроқ назар ташласак, ҳар бир оқсоқол ўз ишига талаб даражасида ёндашиши учун нималарни билиши, қандай фазилатларга эга бўлиши керак?, деган савол пайдо бўлади. Чунки, етакчи фаол бўлмаса, маҳаллада ижтимоий фаоллик шаклланмайди. Ана шу заруратни ҳисобга олган Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Маҳалла жамиятимиздаги адолат тамойилларининг кўзгусига айланиши керак. Бу ер одамлар келиб фикрини, таклифини, дардини айтадиган, муаммосига ечим топадиган жой бўлиши керак”, деган эди.

2019 йилнинг май ойида бўлиб ўтган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловларидан сўнг сайланган фуқаролар йиғинлари раисларининг билим ва малакаларини ошириш ҳамда уларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида 88 соатлик ўқув дастури асосида икки ҳафталик ўқувлар ташкил этилмоқда.

Ўқувлар 3 та минтақада ўтказилади ва вилоятдаги мавжуд 307 та маҳалла раис (оқсоқол)ларинг малакаси оширилади. Унда тингловчиларга 16 та йўналиш бўйича 8 соат маъруза, 30 соат семинар-тренинг, 10 соат семинар, 18 соат савол- жавоб, 18 соат суҳбат, 2 соат интервью, ҳамда 10 та мавзу бўйича видеодарслар ташкил этилади.

Дарсларни мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида 25 нафар профессор-ўқитувчилар ҳамда мутахассислар жалб этилган бўлиб, улар томонидан ўқувларни юқори савияда ўтказиш учун маъруза матнлари, слайдлар ва тарқатма материаллар тайёрланиб, машғулотлар ўқитишнинг замонавий услублари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўтказилади.

IMG_1086.jpg

Ўқувлар давомида маҳаллаларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш, фуқаролар йиғинларига қонун ҳужжатлари билан юклатилган вазифаларининг мазмун-моҳияти, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтириш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ижтимоий шериклик асосида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, шунингдек, ёшлар, вояга етмаганларга таълим ва тарбия беришда, уларни касбга йўналтиришда кўмаклашиш, оилавий низо ва ажримлар, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, фуқаролар билан самарали мулоқот ўтказишнинг психологик механизмлари, иш юритишни ташкил этиш, меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда кўмаклашиш каби йўналишлардаги мавзуларда фаолиятни ташкил этиш юзасидан зарур тушунча ва кўникмалар берилади. Тингловчиларга ўқув якунида малака оширишдан ўтганлиги тўғрисида сертификатлар берилади.

Манба: Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш Ўқув курси / Кўришлар: 42

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech