Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Мустақиллик байрами муносабати билан  2018 йил 18-19 август кунлари ўтказилган умумхалқ  хайрия ҳашари
19 Aug 2018

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги 649-ф-сонли Фармойишига асосан 18-19 август кунлари мамлакатимиз миқёсида умумхалқ хайрия ҳашари ҳамда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги давом этмоқда.

Ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:

45 минг гектардан ортиқ майдонлар ободонлаштирилди ва тозаланди, 57 минг тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланди;

48 минг км.дан ортиқ узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди;

9 мингга яқин қабристонлар ва 800 тага яқин зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди;

12 млн.дан ортиқ дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди;

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 17 мингга яқин техника воситалари жалб этилди;

Биргина, “Юрт ободлигига ўз ҳиссангни қўш!” шиори остида Экоҳаракат фаоллари ва талабалар томонидан 70 тадан зиёд маданият ва истироҳат боғида ўтказилган хашарда 6 км ариқлар тозаланди. 4 минг тадан зиёд дарахтларга шакл берилди, 138 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди.

Шунингдек, ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга оширилди. Хусусан:

16 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларнинг 513 минг м2га яқин уй-жойлар ҳашар йўли билан таъмирланди;

22 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга, шундан 14 мингдан ортиқ ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди;

Мазкур хайрия тадбирлари орқали 8,0 млрд. сўмдан ортиқ, шундан 323 млн. сўмдан зиёд маблағ “Маҳалла” фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатишга сарфланди.

Шунингдек, ҳашар куни маҳаллаларда 236 та ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа объектлар, шундан:

173 та ижтимоий объектлар ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари (мактабгача таълим муассаса, мактаблар, кутубхона, поликлиника, сузиш ҳавзаси, хиёбон, савдо дўкони, гўзаллик салони, сартарошхона, дорихона, новвойхона, тўйхона, нуронийлар маскани ва бошқалар);

11 та ишлаб чиқариш цехлари, 9 та туманлар ва шаҳарлар кенгашлари учун “Маҳалла маркази”, 33 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси, 10 та болалар спорт майдончалари фойдаланишга топширилди.

Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан мамлакатимизнинг 16 млн. 440 минг нафардан ортиқ фуқаролари, шундан 10 млн. 558 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Фармойишга мувофиқ, республикамизнинг барча ҳудудларида август ойи давомида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари давом эттирилади.

Республика  Ишчи гуруҳи

Манба: Республика маҳалла кенгаши / Кўришлар: 525

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech