Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Маҳалла посбони” низоми бўйича ўқув семинар ўтказилди
2 Aug 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2017 йил 18-ноябрдаги қарори ижросини ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июльдаги 497-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги низомининг мазмун-моҳиятини маҳаллаларда тушунтириш ишлари фаол олиб борилмоқда.

Навоий вилоят маҳаллалар кенгаши ташаббуси билан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Кармана туманидаги мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Навоий шаҳар, Кармана ва Навбаҳор туманларида фаолият кўрсатиб келаётган “Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси раҳбарлари иштирокида вилоят миқёсида ўқув семинари ўтказилди.

Унда 2018 йилнинг 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар, уларнинг таҳлили кўриб чиқилди, Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ўқув семинари ташкил этилди. Бундан ташқари, ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликдаги ишларни янада самарали ҳамда тизимли ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ҳудудда тинчлик осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши кураш, мамлакатимизда қарор топган тинчлик, осойишталик ва барқарорлик натижасида аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳалла фаолларининг ўрни юқори эканлиги таъкидланди.

Бу ишда кўрсатган жонбозлиги учун Навоий шаҳридаги “Гулзор”, “Мурувват” ва “Ватан”, Навбаҳор туманидаги “Бешработ”, “Кескантерак”, “Навбаҳор”, Кармана туманидаги “Юқори буғ”, “Алишер Навоий” ва “Тошработ” маҳаллаларининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари вилоят маҳаллалар кенгаши томонидан тақдирланди.

Манба: Э.Наврўзов, Навоий вилоят маҳаллалар кенгаши раисининг ўринбосари / Кўришлар: 332

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech