Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Хурмочи бобо”нинг даромади ортмоқда
8 Nov 2018

Тўрақўрғон туманидаги “Катта Қурама” маҳалласида яшовчи уста боғбон Иброҳим Бўстоновни кўпчилик “Хурмочи бобо” деб атайди. Боиси, асли касби ўқитувчи бўлган отахон 43 йиллик меҳнат фаолиятидан сўнг нафақага чиққач, 15 сотихли томорқасида хурмозор барпо этишни мақсад қилди.

Шу ниятда 3 йил аввал 50 тупга яқин хурмо кўчатлари экканди. Қилинган меҳнатлари самараси  ўлароқ, хонадони каттагина  боққа айланди. Эътиборли томони, боғбон ота кўчатларни сотиб олмайди, ўзи етиштиради. Бугун хурмо дарахтларининг ҳар бири ўртача 500-600 кг.дан ҳосил кўтариб турибди.

—  Жами  етти навдаги хурмо парвариш қиляпман,  — дейди И.Бўстонов. – Масалан «Мойчечак» номли хурмо кўриниши, таъми ҳамда ранги билан киши эътиборини тортади. У серҳосил ҳисобланиб, ҳар бир тупи 1 тоннагача мева беради. «Сариқ хурмо» деб аталувчи яна бир тур ҳам  ўзига хос, чидамлилиги  ҳамда узоқ муддат сақланиши билан бошқаларидан  ажралиб туради. Мамлакатимизда кўп тарқалган «Шоколад хурмо»  эса харидоргир ва энг асосийси, кам меҳнат талаб қилади. Шунингдек, «Шамчироқ» деб номланувчи хурмо тури ҳам серҳосил ва нархи қимматлиги билан ўзига хослик касб этади. Унинг танаси мажнунтол сингари эгилувчанлиги боис, қанча мева тугса-да, сақлай олади. Шунингдек, «Лепёшка», яъни «Кулчанон» навлари ҳам бор. У ўта ширин,  ўзига хос шакл ва рангга  эга. Халқ орасида уни “Анжир хурмо” ҳам дейишади.

Ўтган йилги мавсумда олинган 16 миллион сўмдан зиёд даромад оила фаровонлиги, тўкин турмушни таъминлашга, тўйларга сарф этилди. Бу йилги мўлжал янада катта. 
Манба: Илҳомжон Раҳматов / Кўришлар: 26

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech