Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Каттақўрғонда “Ибратли Оила” танлови ўтказилди
14 Jun 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ижросини таъминлашда, мустақил давлатимизда оиланинг мустаҳкам бўлишига, тарбиявий имкониятини оширишга, муқаддас урф-одатларимизни, қадриятларимизни сақлаш мақсадида “Ибратли оила” танловининг Каттақўрғон тумани босқичи ўтказилди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази ва қатор ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танловда иштирокчи оилалар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Кўрик-танлов якуний натажаларига кўра, 1-ўринга “Ойжон” маҳалласидан Абдуғани Нарзуллаевлар оиласи, 2-ўринга “Дўстлик” маҳалласидан Фахриддин  Абдуллаевлар оиласи, 3-ўринга “Қўшбеги” маҳалласидан Рустамжон Закировлар оиласи лойиқ деб топилди.

Туман босқичида ғолиб деб топилган оилалар танлов ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Манба: П.Келдияров / Кўришлар: 36

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech