Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фарғонада «Халқ кутубхоналари» очилди
7 Nov 2018

Фарғона шаҳридаги «Соҳибкор», «Наврўз», «Бешбола», «Ҳувайдо» маҳаллаларида «Халқ кутубхоналари»нинг очилиш тадбирлари ўтказилди.

Янги очилган кутубхоналарга бадиий, ижтимоий-сиёсий ва болалар адабиётига оид 2 мингдан зиёд китоб совға қилинди.

— Халқимиз маънавиятини юксалтиришга қаратилаётган доимий эътибор, айниқса, зиёлилар кўнглини тоғдек кўтариш билан бирга, улар зиммасидаги масъ­улиятни янада оширмоқда, — дейди Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Муҳайё Шерғозиева. — Зеро, китоб ва китобхонликнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Шу маънода ушбу янги кутубхона ҳам маърифат аҳли учун муносиб туҳфа бўлди.

Ҳудуддаги 4 та секторда фаолиятини бош­лаган «Халқ кутубхоналари» энди юзлаб китобсеварларга хизмат қилади.

 

Манба: Расул Камол / Кўришлар: 19

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech