Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Батафсил тушунтирилди
6 Jun 2018

Асака тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши ва туман ҳокимлиги ўзаро ҳамкорликда 6 июнь куни тадбир ўтказди.

Унда “Юксалиш” ва “Дўстлик” маҳаллалари аҳолиси билан яқиндан учрашув ўтказилиб, уларнинг ер, уй-жой, нафақа, моддий ёрдам, банклардан оладиган имтиёзли кредитлари ва бошқа соҳалар бўйича қизиқтирган саволларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий кўмаклар кўрсатилди.

Бундан ташқари, туман “Агробанк” мутахассислари билан ҳамкорликда 7 фоизли имтиёзли кредитлар қай тартибда берилиши, қанча миқдорда ажратилиши, неча йилга тақдим қилиниши ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 130

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech