Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қашқадарёда маҳалла раислари ўқитилмоқда. Энди муаммоларга янгича ёндошув билан ечим топиладими?
13 Jun 2019

Хабарингиз бор, ахборот сайтимизда барча соҳалар каби маҳаллалар тизимида йўл қўйилган камчиликлар ҳам мунтазам ёритиб борилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 19 апрель куни «Қашқадарё маҳаллаларида илдиз отган муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалалар ва масъулиятсиз раислар ҳақида…» номли мақола эълон қилинган эди. Мазкур мақолада маҳалла раисларининг сусткашлиги ва ҳуқуқий ҳамда сиёсий саводхонлиги паст экани ҳақида гап боради.

Бугун Косон туманида ўтказилган ўқув-семинарда эса маҳалла раисларининг саводхонлигига алоҳида урғу берилди.

Косон туманидан 68 нафар, Муборак туманидан 25 нафар иштирокчилар жалб қилиниб, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ушбу ўқувларда 88 соатлик ўқув дастури бўйича ўқимоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган семинар икки ҳафта давом этиши режалаштирилган.

Ўқув жараёнида маҳаллар раисларининг ваколатлари, уларга яратиб берилган имкониятлар, фуқаролар билан самарали ишлаш, уларнинг муаммосига янгича ёндошув билан ечим топиш масалалари ҳам кўтарилмоқда.

Манба: nnews.uz / Кўришлар: 19

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech