Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ҳарбий хизматга бормаган шахс маҳалла посбони лавозимида ишлаши мумкинми?
7 Feb 2018

«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолияти ихтиёрийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, қонунийлик, жамоатчилик йўли билан ўзаро ёрдам кўрсатиш тамойиллари ташкил этилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги каналида.

Тузилма раҳбарига тегишли маҳалла раисининг лавозим маошига тенг миқдорда маош белгиланади.

Тузилма таркиби фуқаролар йиғини кенгаши томонидан маҳалла раисининг тақдимномасига асосан профилактика инспектори билан келишган ҳолда шакллантирилади.

Жамоатчилик тузилма аъзолигига Республика Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Республика фуқаролари қабул қилинади.

Профилактик ҳисобда турганлар, руҳий касаллиги, гиёҳвандликка, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турганлар, қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаганлар, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганлар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари тузилма таркибига киритилмайди.

Маҳалла посбонларининг мазкур талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш учун фуқаролар йиғини раиси ва тегишли профилактика инспектори шахсан масъулдирлар.

Манба: kun.uz / Кўришлар: 168

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech