Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2018 йилнинг 22 сентябрь куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашида   жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари
22 Sep 2018

2018 йилнинг 22 сентябрь куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашида   жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Оилани мустаҳкамлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли» мавзуида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда журналистларга халқаро анжумандан кўзланган мақсад ва унинг мазмун-моҳияти, конференция якуни бўйича қабул қилиниши кўзда тутилган тавсиялар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, мазкур халқаро конференцияга тайёргарлик ишлари юқори савияда бораётгани таъкидланди.

Қайд этилдики, Конференция давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11 октябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида сўз юритиб, Ўзбекистонда 2018 йилда “Оилани мустаҳкамлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли” мавзуида халқаро конференция ўтказиш ҳақида билдирган таклифлари асосида ташкил этилмоқда.

Анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - халқаро ижтимоий-сиёсий ва эксперт-таҳлилий доираларни оилани мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар тарбияси борасида Ўзбекистон тажрибаси билан яқиндан таништириш, мазкур соҳанинг долзарб муаммолари бўйича ўзаро фикр алмашиш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этишнинг самарали, таъсирчан йўлларини излаш ҳамда бу борада халқаро ва чет эл ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари билан аниқ истиқболли ҳамкорлик йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат.

Конференция ишида 20дан ортиқ мамлакатлар, шунингдек, бошқа қўшни давлатлардан меҳмонлар, етакчи хорижий эспертлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуманда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг барқарор ривожланишини таъминлаш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, оила ва маҳалла институтларини мустаҳкамлаш бўйича амалий ҳаракатлар дастури сифатидаги аҳамияти кенг муҳокама этилади.

Тадбирда таъкидланганидек, Халқаро анжуманнинг Ялпи мажлиси
28 сентябрь куни «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ўз ишини бошлайди.

Мамлакатимизда амалда бўлган халқчил ижтимоий сиёсат, оилалар муаммоларини барвақт аниқлаш ва ҳал этиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ҳуқуқий ва ташкилий-амалий чора-тадбирлар билан хорижий меҳмонлар яқиндан таништирилади.

Ялпи мажлисдан сўнг иштирокчилар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда секциялар бўйича йиғилишларда иштирок этадилар.

Якуний ялпи мажлисда секциялар модераторларининг тақдимотлари эшитилади ҳамда халқаро конференциянинг якуни бўйича Тавсиялар қабул қилинади.

Матбуот анжумани ниҳоясида журналистлар саволларига Ташкилий қўмита аъзолари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

                                              

С.Боймирзаева

Маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш

бўйича республика кенгаши бўлим бошлиғи

Манба: С.Боймирзаева Маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бўлим бошлиғи / Кўришлар: 155

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech