Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
"Ўртасарой" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди
10 Feb 2020

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани "Ўртасарой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Қурилиш ва иқтисодиёт коллежида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳудуддаги аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларга эътибор қаратилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, генерал-майор Қутбиддин Бурхонов, юридик фанлари доценти Севара Марифова, юридик фанлари доктори Бобоқул Тошев, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Самимий мулоқотлар чоғида сенатор Қутбиддин Бурхонов Президентимизнинг Парламентга мурожаатидан келиб чиқиб, ҳар бир депутат унга билдирилган ишончни оқлаши, бунинг учун доим халқ орасида бўлиши, муаммоларини ўрганиши кераклигини таъкидлади.

Учрашув давомида жорий йилда аҳолини узлуксиз газ билан таъминлаш бўйича тузилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, мазкур туманга 12 минг метрга яқин газ қувури тортиб келиниши кўзда тутилган.

Шунингдек иштирокчилар электр тизими ҳамда тоза ичимлик суви таъминоти борасида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 139

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech