Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
 “Маҳалламиз бадминтончилари”  мусобақалари бўлиб ўтди
2 Aug 2018

Ёш авлодни миллий ва оммавий спорт турларига кенг жалб этиш, уларни жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, тафаккури етук ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида маҳалла тизимида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Оилалар бирдамлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга йўналтирилган маданий-маърифий ишлар Хоразм вилоят маҳаллалар кенгаши ташаббуси билан қатор идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Жумладан, “Маҳалламиз паҳлавонлари”, “Футболимиз келажаги”, оилалар ўртасида “Биз ақл-идрокли оилалармиз”, "Отам, онам ва мен – спортчи оила”, енгил атлетиканинг спринт йўналиши бўйича “Биз эпчил ва чаққонмиз”, бадминтон бўйича “Маҳалламиз бадминтончилари”, стол тенниси бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари” мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Спортнинг бадминтон тури бўйича “Маҳалламиз бадминтончилари” мусобақсининг маҳалла биринчилиги ва маҳаллалараро босқичлари жорий йилнинг 10 июндан 30 июнгача, туман (шаҳар) босқичлари 1 июлдан 20 июлгача ўтказилиб, мусобақаларда 2390 тадан ортиқ ёш оилалар, жумладан 6958 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Мусобақани ташкил этшнинг асосий мақсади мамлакатимизда бадминтон спорт турини янада кенгроқ тарғиб этиш ва оммалаштириш, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини самарали ташкил этиш, оила вакиллари ўртасида ҳамжиҳатлик ва иноқликни янада кучайтиришдан иборат.

Мусобақанинг вилоят финал босқичи Урганч шаҳридаги Бадминтон маркази спорт залида маҳаллаларда истиқомат қилувчи 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар, ҳамда 30 ёшгача бўлган ёш оилалар ўртасида ўтказилди.

Вилоят босқичида туман (шаҳар) лар биринчилигида ғолиб бўлган 12 та ёш оила, 24 нафар 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар иштирок этди.

Оилалар ўртасида муросасиз кечган бахсларда Хонқа тумани “Истиқлол” маҳалласидан Назуровлар оиласи, Урганч шаҳар “Байналминалчи” маҳалласидан Мадримовлар оиласи, Хазорасп тумани “Пичоқчи” маҳалласидан Якубовлар оиласи совриндор бўлишди.

11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Урганч шаҳар “Гулзор” маҳалласидан Исмоилов Жавоҳир фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, Гурлан тумани “Мададкор” маҳалласидан Отабек Раҳимбоев, Хива шаҳри “Шиҳлар” маҳалласидан Шохжахон Азадов иккинчи ва учинчи ўринларни банд этишди.

11 ёшдан 14 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида эса Урганч шаҳар “”Машъал” маҳалласи вакили Азиза Машарипова, Хонқа тумани “Истиқлол” маҳалласидан Дилнура Қуронбоева, Янгаириқ тумани “Янгиариқ” маҳалласидан Анабиби Жуманазаровалар кучли учликдан жой эгаллашди.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хоразм вилояти кенгашнинг эсталик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Манба: Хоразм вилояти маҳаллалар кенгаши бош мутахассиси И.Худайберганов / Кўришлар: 199

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech