Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Оқсоқол ким ва нимага ўқитади?
29 May 2019

Бугун вилоятимиздаги мавжуд 1094 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига сайловлар якунланди. Оқсоқолларнинг 623 нафари янгитдан сайланганлар, 74 нафари аёллар, 9 нафари маҳаллий кенгашлар депутатлари саналади. Раисларнинг 60 фоизи олий маълумотга эга бўлиб, 17 фоизи маҳалла тизимида, 15 фоизи таълим соҳасида меҳнат қилган. Сайланганларнинг аксариятини 45-65 ёшдаги юртдошларимиз ташкил этмоқда. Энди бу оқсоқолларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий билимларини, бошқарув маҳоратини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш талаб этилмоқда.

Вилоят маҳаллалар кенгашида жорий йилнинг 3-29 июнь кунлари маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг малакасини ошириш бўйича икки ҳафталик минтақавий ўқувларга жалб қилинган профессор-ўқитувчилар ва амалиётчи мутахассислар учун ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Б.Насриев, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вилоят бўлими ходими Ш.Шодиев ва бошқалар ўқув машғулотларини ташкил этиш ва уларни ўтказишнинг самарали услублари ҳақида сўз юритди. - Вилоятнинг 6 минтақасида ўқувлар ташкил этилади, - дейди Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Самарқанд ҳудудий филиали бош мутахассиси Ш.Холбоев. – Ўқувлар учун ажратилган залларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ҳамда интерфаол мулоқотлар ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Оқсоқолларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, ижтимоий соҳаларга ажратилаётган бюджет ва ҳомийлик маблағларини мақсадли ишлатиш юзасидан янги ғоялар, ташаббуслар ҳақида тушунчалар берилади.

Манба: А.Шерхолов / Кўришлар: 481

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech