Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Нимадан кўнгил тўлмаяпти?
24 May 2019

Бу йилги сайловлар ўзига хос жиҳатларни қамраб олгани билан сайловчилар эътиборини тортди. Эътиборли жиҳати, сайловда бевосита иштирок этаётган сайловчилар вакиллари сонининг оширилгани ва номзодлар яширин овоз бериш йўли билан сайланаётгани аҳоли ўртасида ҳурмат-эътибор топган, ташаббускор номзодларни саралаш ва сайлаш имкониятини берди.

Айни кунга қадар Фарғона вилоятида ўтказилган сайловларда сайланган раисларнинг асосий қисми, яъни 783 нафари биринчи маротаба фуқаролар йиғини раислигига сайланди. Уларнинг 76 нафари аёллар. 13 нафари туман ва шаҳар кенгаши депутатлари.

– Янги сайланган маҳалла фуқаролар йиғини раислари сифат таркибини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам бу жараённи муқобиллик, ошкоралик асосида ўтказиш имкониятини бермоқда, – дейди Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Шарифжон Йўлдошев. – Шу кунга қадар бўлиб ўтган сайловларда маҳалла оқсоқоли вазифасига сайланганларнинг 194 нафари олий маълумотли ўқитувчилар, 115 нафари иқтисодчи, 136 нафари муҳандис, 10 нафар шифокор, 52 нафар ҳуқуқшунос, 52 нафари агроном, 21 нафари қурувчи, 20 нафари товаршунос ва 432 нафари бошқа соҳа вакилларидан иборат бўлди. Албатта, ҳамма жойда ҳам маҳалла фуқаролар йиғини раиси оқсоқоли сайловини юқори савияда ўтказиш борасида олиб борилаётган иш кўламларидан кўнгил тўлмайди. Хусусан, аҳолини номзодларнинг сайловолди дастурлари билан таништириш, вакилларни сайлаш, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамма жойда ҳам кўтаринкилик билан олиб борилмаган. Бу жойларда сайловчи вакилларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш борасида юзага келаётган узилиш ва камчиликлар мисолида кўзга ташланмоқда.

Бундан ташқари, айрим сайловчилар вакилларида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловини олиб бориш, ўтказиш тартиб-қоидалари ҳақида етарлича кўникмалар шакллантирилмагани ҳам фаолият самарадорлигига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Чунки аҳолининг оғирини енгил қилишда энг халқчил идора бўлган маҳаллада муносиб шахсларнинг фаолият юритиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ишини самарали ташкил этиш, аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим омилларидан.

Манба: Мahalladosh.uz / Кўришлар: 673

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech