Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Маҳалланинг эртасига дахлдор юмуш
24 May 2019

Қашқадарё вилоятида 2016 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ўтган сайлов жараёнларида бир қатор хато ва камчиликлар кузатилган эди. Жумладан, тушунтириш ишлари яхши ташкил этилмагани боис айрим ҳудудларда қонун бузилишлари, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмаслик ҳолатлари юзага келган. Баъзи маҳаллаларда гуруҳбозлик, тартибсизлик, норозилик ҳолатлари кўзга ташланганди. Натижада фуқаролар йиғинлари раислигига сайланган оқсоқолларнинг 100 нафардан ортиғи турли сабаблар билан муддатидан олдин ўз ваколатларини топширган.

– Шу нуқтаи назардан, бу йил ўтган сайлов натижаларини яна бир бор таҳлил қилиб, ундан тўғри хулоса чиқарган ҳолда сиёсий жараённи қонун доирасида ўтказишга ҳаракат қилдик, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қашқадарё вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Қурбон Сариқов. – Биринчи навбатда, маҳалла фуқаролар йиғини раислигига муносиб номзодлар рўйхати шакллантирилишида шу ҳудуд аҳолисининг фикри инобатга олинди. Ҳар бир маҳалладаги сайлов «Сайлов ҳуқуқшуноси» акцияси доирасида тушунтириш-тарғибот ишлари билан бошланиб, сайловга келган фуқароларга «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳияти, унга кўра сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар бўйича батафсил тушунчалар берилди. Айрим маҳаллаларимизда камчиликлар ҳам бўлди. Лекин улар жойида, ҳамжиҳатликда бартараф этилди.

Бир сўз билан айтганда, фуқаролар йиғини сайлови биринчи бор тарихда ўта шаффоф тарзда ўтказилди. Бундай эркин сайлов Президентимиз олиб бораётган сайлов борасидаги сиëсатнинг демократик руҳда ўтганининг исботидир.

Манба: Мahalladosh.uz / Кўришлар: 235

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech