Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Халқга хизмат қилиш каттта бахтдир
27 May 2019

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги ҚҚ-507-III-сонли қарорига мувофиқ ўтказилган сайловлар Амударё туманида ҳам муваффақиятли якунланди. Тумандаги 49 та фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловлар натижасида 17 нафар амалдаги раислар қайта сайланган бўлса, 32 нафари янгидан сайланишди. Улардан 7 нафари аёллардир. Сайланган раисларнинг 48 нафари олий маьлумотли, 1 нафари катта тажрибага эга ўрта-махсус маълумотга эга мутахассисдир. 

Туманда сайлов якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш буйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Амударё туман ҳокимлигидан вакиллар иштирок этиб янгидан сайланган раислар олдида турган вазифалар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш буйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан сайловни ташкил этиш ва ўтказишда фаоллик кўрсаткан қатор ишчи гуруҳлар раҳбарларига фаҳрий ёрлиқлар топширилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан тумандаги 49 та фуқаролар йиғинларининг барчасига рангли принтерлари билан компьютер жамланмалари совғага берилди. Компьютер жамланмалари фуқаролар йиғинларида иш ўнумдорлигини ошишига замин яратиши сўзсиз.

Манба: Қорақалпоғистон республикаси маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 930
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech