Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Якуний босқичда — кучлилар беллашмоқда
20 Dec 2017
«...Ватан ўзи нима? Гавҳардек товланган, киндик қоним тўкилган, ҳали ўзим кимлигимни билмасимданоқ мени азиз қилган тупроқми? Ёки илк бор қулоғимга чалинган онам алласими?! Илм даргоҳи, маҳаллам, бағрикенг ва файзли қишлоғимми?! Ватан — сен менинг кўз очиб кўрган кошонам, жажжи оёқчаларим билан илк қадамларимни қўйган мушфиқ заминимсан. Йўқ, сенинг таърифингни бир сўз ё бирор ташбеҳ билан ифодалай олмайман. Сени фақат қалб билан, юрак билан ҳис қилиш мумкин».

Юрак торларини чертувчи бу сўзлар Бухоро вилояти Когон туманидаги «Ниёз¬ҳожи» маҳалласида яшовчи, 1-ихтисослашган умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Меҳринисо Олимованинг «Маҳалла — менинг тақдиримда» кў¬рик-танловининг вилоят бос¬қичи учун ёзган иншосидан олинди.

Танловнинг вилоят босқичида маҳаллалараро ва туман (шаҳар) беллашувларида сараланган 13 та жамоа йиғин ҳаёти ва тарихи, миллий ғоя, маънавият асослари ва бошқа билимлар доирасида ўзаро куч синашишди.

— Барча жамоалар танловга пухта тайёргарлик кўришган, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Аҳрор Ғуломов. — Ёшларнинг маҳалла фаолияти ҳақида билимга эгалиги, теварак-атрофда рўй бераётган воқеа-ҳо¬дисаларни теран баҳолай олиши, ҳуқу¬қий саводхонлигининг юқорилигини кўриб, юртимиз келажаги ишончли қўлларда эканига яна бир бор амин бўлдик.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳс¬лар якунида Жондор туманидаги «Работ» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Билимдон» жамоаси ғолиб деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Олот тумани «Ёшботир» маҳалласининг «Истиқлол» ҳамда Бухоро шаҳри Абдухолиқ ўиждувоний номидаги маҳалла фуқаролар йиғинининг «Лочинлар» жамоаси ёшларига насиб этди.

Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номидаги вилоят мусиқали драма театрида ўтган танловнинг Қашқадарё вилояти босқичи ҳам муросасиз кечди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги масъуллари ҳамкор ташкилотлар вакиллари сўзга чиқиб, Президентимиз раҳнамолигида ҳеч кимдан кам бўлмаган авлодни вояга етказиш, ёшларни турли зарарли ғоя ва иллатлар, хусусан, «омма¬вий маданият»нинг салбий таъсиридан ҳимоялаш, уларни касб-ҳу¬нарга йўналтиришда маҳалланинг ўрни ортиб бораётганини таъкидлашди. Мазкур кўрик-танловнинг ёшларни юртга садоқатли ва юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялашдаги ўрни алоҳида қайд этилди. Шундан сўнг жамоалар ғолиблик учун мусобақаларга киришди.

Якуний натижаларга кўра, Китоб туманидаги «Паландара», Косон туманидаги «Мудин» ҳамда Қарши шаҳридаги «Хонтепа» йиғини вакиллари юқори ўринларни эгаллашди.

Доналари товланаётган анору қа¬лампирнусха нақшлар. Матоларда ўз¬гача товланаётган каштачилик маҳсулотлари. Халқимизнинг тантилигию меҳмоннавозлиги ифодаланган ҳайкалтарошлик намуналари...

Киши кўзини қувнатадиган бу манзарага танловнинг Тошкент вилояти босқичида гувоҳ бўлдик. Қадамидан ўт чақнаётган йигитлару миллий либослари ўзига ярашган сулув қизларнинг нигоҳларидан мусобақага пухта тайёргарлик кўришганини уқиб олиш қийин эмас.

Ахир, бугун қуйи босқичлардан сараланган 18 жамоа ғолиблик учун мусобақалашади. Табиийки, бу майдонда ҳамма кучли, ҳамма билимдон, ҳамма маҳоратли.

Биринчи шартда иштирокчиларнинг иқтидори шеър айтиш, ўз фикрини аниқ ва равон ифода этиш ва саҳна маданиятига риоя қилиш мезонлари асосида кўрикдан ўтди. Қувонарлиси, жамоа аъзоларининг деярли барчаси бу шартга ижодий ёндашган.

Аммо намойишлар жараёнида ёш¬ларнинг бироз сусткашлиги бизни ўй¬лантириб қўйди. Ҳудудий кенгашлар номини ҳимоя қилаётган жамоалар қуйи босқичлардан сараланган, танловнинг якуний босқичида муносиб иштирок этамиз, маҳалладошларимиз ишончини оқлаймиз деб келишган. Ахир, бунда масъулият ҳисси яна ортиши керак эмасми? Ўрта Чирчиқ тумани «Қорасув» йиғини ёшларининг чиқиши, ҳатто, рақиб жамоаларнинг ҳам олқишига сазовор бўл¬гани эса бизни мамнун этди.

Иккинчи шартда баъзи жамоаларнинг соҳага оид маълумотларга шу ернинг ўзида кўз югуртиргани ойдинлашиб қолди. Айрим иштирокчилар маҳалла ҳаётини ёритувчи оммавий ахборот воситалари ҳақида ҳали маълумотга эга эмаслар. Яна бир иштирокчининг мамлакатимизда нишонланадиган муҳим саналар ҳақидаги саволга жавоб беришда иккиланиб залдагилардан «нажот» кутгани ҳам афсусланарли ҳол.

Беллашувга яхши тайёргарлик кўрган жамоаларнинг аниқ ва лўнда жавобларидан барча илҳомланди, ғурурланди.

Баллар ҳисоблаб чиқилгач, якунда икки жамоа бир хил натижани қайд этди. Ҳакамлар ҳайъати сардорлар учун қўшимча шарт белгилашди. Шундан сўнг муносиблар тақдирланди.

— Бугунги танлов иқтидорли тенг¬дошларимиз билан танишиш, ўзаро билим ва кўникмаларимизни алмашишимизда муҳим мактаб бўлди, — дейди биринчи ўринни қўлга киритган Ангрен шаҳридаги «Облиқ» маҳалласининг «Ёшлик» жамоаси сардори Абдурашид Абдуқаҳҳоров. — Биз Ватан, ўзимиз истиқомат қилаётган маҳалламиз тарихи, буюк аждодларимиз мероси билан яқиндан танишдик. Жа¬моамиз аъзолари, маҳалламиз фаоллари билан пухта тайёргарлик кўриб, ғолиб бўлганимиздан хурсандмиз.

Кейинги ўринларни эса Ўрта Чирчиқ туманидаги «Қорасув» йиғинининг «Фидойи фарзандлар» ҳамда Олмалиқ шаҳри Увайсий номли маҳалланинг «Келажак юлдузлари» жамоалари банд этди.

ўолиб ва совриндорлар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг эсдалик сов¬ғалари билан тақдирланди.

Эртанги кун бунёдкорларининг ўзаро дўстлашиш, истеъдод ва маҳоратини чархлаш майдонига айланаётган танловнинг вилоят босқичлари республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1067

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech