Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Шайхонтоҳур туманида сайёр қабул ташкил қилинди
19 May 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ўтказилган сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, Тошкент шаҳар иқтисодий суди, Тошкент шаҳар маъмурий суди ва туман ҳокимлиги вакиллари, туманлараро фуқаролик, жиноят, маъмурий ишлар бўйича суд раислари, тумандаги 51 та маҳалла фуқаролари йиғини раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, суд-ҳуқуқ соҳасида мавжуд муаммолари бор фуқаролар, Нуронийлар жамоатчилик маркази вакиллар ва бошқа тегишли ташкилотлар  аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

 
Шунингдек, йиғилиш давомида кенг жамоатчиликни, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ сохасида амалга оширилаётган ислоҳатлар яқиндан таништирилди. Суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича муаммолари бор фуқароларга атрофлича тушунтиришлар берилди ва туман аҳолиси ўзларини қийнаётган бир қатор саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги / Кўришлар: 888

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech