Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Гимнастикачиларимиз Жаҳон кубоги совриндори
23 Apr 2019

Пойтахтимизда ташкил этилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги якунланди.

Ўзбекистон, Арманистон, Австралия, АҚШ, Беларусь, Болгария, Чехия, Миср, Малайзия, Молдова, Мексика, Италия, Исроил, Латвия, Норвегия, Россия, Словения, Таиланд, Украина, Эстония, Япония, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатлардан 73 нафар кучли гимнастикачи яккалик ва гуруҳ баҳсларида ўзаро рақобатлашди.

Гуруҳ баҳсларининг 3 халқа ва 2 жуфт булавада бажарган машқида Россия термаси 1-ўринни эгаллади. 5та коптокда машқ бажаришда украиналик гимнастикачилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Гуруҳлар ўртасидаги кўпкураш баҳсларида Динара Равшанбекова, Софиябону Қосимова, Камола Ирназарова, Ксения Александрова, Севара Сафоевадан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси бешта коптокда ва 3 халқа ҳамда 2 жуфт булавада машқ бажаришда кумуш медални қўлга киритди. Мазкур йўналишда Россия терма жамоаси олтин, Украина термаси эса бронза медалига сазовор бўлди.

Яккаликлар ўртасидаги алоҳида предметларда машқ бажаришда россиялик Александра Солдатова ҳамда Анастасия Гузенковага тенг келадигани топилмади. Александра копток, халқа ва булавада машқ бажариш бўйича ўтказилган мусобақаларда барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Анастасия тасмада тенгсиз эканини яна бир бор барчага исботлади.

Кўпкураш баҳсларида ҳам А.Солдатова ўзининг навбатдаги олтин медалини қўлга киритди.

– Ўзбекистонда ўтган нуфузли мусобақада тўртта олтин медални қўлга киритганимдан хурсандман, – дейди Александра Солдатова. – Мамлакатингизда бадиий гимнастика билан шуғулланиш учун яратилган шароит ва имкониятларга ҳавас қилса арзийди. Бу мусобақа ҳар бир иштирокчи ҳаётида ёрқин ва ўчмас саҳифа бўлиб қолишига ишончимиз комил.

Манба: Ж.Тошхўжаев / Кўришлар: 225

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech