Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
04 ноябр 2017 й. - 18 декабр 2017 й.

Барқарор ривожланишни ўз олдига бош мақсад қилиб қўйган давлат ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратади. Мамлакат келажагини белгиловчи, миллий давлатчилик тарихи давомида қўлга киритилган илғор ютуқларни келажак авлодга етказувчи, тараққиётнинг янги босқичларини белгилаб берувчи куч ҳам ёшлардир. Шу боисдан ҳам глобаллашув даврида уларни вайронкор ғоялар таъсиридан ҳимоялаш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Тезкор даврда мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг ўзига хос механизми шакллантирилган мазкур йўналишда тизимли ишлар амалга оширилишига асос бўлаётир.

Чунончи, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 5 июлда «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармоннинг қабул қилиниши, унда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг устувор вазифалари белгилаб берилгани шу саъй-ҳаракатларнинг амалдаги ифодаси бўлди. Унда белгиланган вазифалардан бири барча йирик ташкилотларда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ишини йўлга қўйишдан иборат.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши қошида ҳам Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти иш бошлади. Бошланғич ташкилот Республика кенгаши тизимларида фаолият юритаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда яқин кўмакчига айланиши тайин. Шунингдек, бошланғич ташкилот уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларнинг таклиф ва талабларини рўёбга чиқаришда ҳам Кенгашнинг яқин ҳамкорига айланади. У юқоридагилар билан бир қаторда қуйидаги вазифаларни ўз зиммасига олади:

— ёшларнинг касбий билим ва малакаларини оширишга кўмаклашиш;

— ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, уларнинг маиший ва иш шароитларини яхшилаш борасида таклифларни ишлаб чиқиш;

— ёшларнинг муаммоларини тизимли ўрганиб бориш, ёшлар ҳамда Республика кенгаши бошқаруви раҳбарларининг учрашувларини мунтазам равишда ўтказиб бориш.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: бошланғич ташкилотлар қаерларда тузилади? Бошланғич ташкилотлар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар таркибида тузилади. У ерда фаолият юритадиган етакчиларнинг асосий вазифаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудида жойлашган таълим муассасаларидаги етакчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, уюшмаган ёшлар билан ишлашда уларга услубий кўмаклашишда намоён бўлади. Шу билан бирга, Кенгаш қошидаги ёшлар билан ишлаш бўлими, йиғинлардаги раис ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялари фаоллари билан ўзаро ҳамфикрликда иш юритади.

Табиийки, бу ёшлар билан дўстона алоқада бўлиш, уларнинг ўй-фикрлари билан яқиндан танишишда яхши самара беради.

Tошпўлат ХОЛИҚОВ,

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг фуқаролар

йиғинларида ёшлар билан ишлашни мувофиқлаштириш,

ҳуқуқ-тартибот ва оммавий спортни ривожлантириш

бўлими бош мутахассиси.


  Рўйхатга қайтиш

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech