Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
08 июн 2019 й. - 08 июн 2019 й.

Жорий йилнинг 8 июнь куни пойтахтимизда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли баёни ижросига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил қилиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси раиси ўринбосари Шавкат Жавлонов олиб борди.

Тадбирда Республика маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлнов, ҳудудий студияларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича ўринбосарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш бўйича ўқув курслари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этди.

Кенгаш янгилиги-4.png

Дастлаб Республика маҳаллар кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов, Давлатимиз Раҳбарининг Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги Давлат хизматлари агентлигига ташрифи давомида маҳалла тизимига доир билдирган фикрлари билан яқиндан таништирди.

Дарҳақиқат, фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) лавозимларига энг муносиб фуқароларни сайлаш орқали маҳалла институтининг нуфузини янада ошириш, унинг ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган сайловда 9 мингдан зиёд фуқаролар йиғини раиси сайланди. Шунинг ўзиёқ катта ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга мазкур тадбирни юқори савияда ўтказишни талаб этди.

Фуқаролар йиғини раиси сайлови очиқ-ошкора, шаффоф ва адолатли ўтказилди.

Шу билан бирга, сайланган раисларни келгуси 3 йил давомида аҳоли билан ишлаш, тизимда учраётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишида билим ва малакасини ҳамда масъулиятини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли баёни қабул қилинди.

Мазкур баёнга асосан Давлат бошқарув академиясида жорий йилнинг 22-23 май кунлари фуқаролар йиғинлари раислари учун ташкил этиладиган икки ҳафталик (88 соат) ўқувларга жалб этиладиган 179 нафар профессор-ўқитувчилар ва мутахассис-амалиётчиларнинг малакаларини ошириш юзасидан “Дарсларни ташкил этиш ва самарали ўтказиш услублари” мавзусида ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг июнь-июль ойларида фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этиладиган икки ҳафта (88 соат)га мўлжалланган дастур асосида 67 та ҳудудда минтақавий ўқувлар ташкил этилади.

Мазкур ўқувларни юқори савияда ўтказиш мақсадида Республика кенгаши томонидан ўқув дастури, маъруза тезислари, 10 та мавзу бўйича видео дарсларнинг электрон шакли, тест саволлари ҳамда бошқа тарқатма материаллар ишлаб чиқилиб, ҳудудий ўқув курсларига юборилди.

Тегишли тадбирлар амалга оширилганига қарамасдан, айрим мутасаддиларнинг сусткашлиги, масъулиятсизлиги сабабли мамлакатимиз фуқаролари учун муҳим ҳисобланган тадбирга тайёргарлик кўришда камчиликлар мавжудлиги йиғилишда қайд этилди. 

Фуқаролар йиғинлари раислари ўқувларини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёни танқидий таҳлил қилинган тадбирда ҳар бир республика кенгаши масъулларига жойларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун зудлик билан зарур чоралар кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар натижалари ҳақида республика ижро аппартига кунлик ахборот тақдим этиш топшириғи берилди.

Йиғилишда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ўқув-семинарларини ташкил этиш ва ўтказиш ишларини янада фаоллаштириш мақсадида бошқа аниқ вазифалар ҳам белгиланди.

Республика Маҳаллалар кенгаши Ахборот хизмати



  Рўйхатга қайтиш
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech