Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
14 сентябр 2018 й. - 28 сентябр 2018 й.

А Н О Н С

ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ОИЛА ВА ЁШЛАР ТАРБИЯСИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛАДИ

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари мамлакатимизда маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва қатор вазирлик ҳамда ташкилотлар ҳамкорлигида “Оилани мустаҳкамлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилади.

Анжуман Давлатимиз Раҳбарининг 2017 йил 11 октябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида сўз юритиб, Ўзбекистонда 2018 йилда “Оилани мустаҳкамлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли” мавзуида халқаро конференция ўтказиш ҳақида билдирган таклифлари асосида ташкил этилмоқда.

Зеро, ўсиб келаётган ёш авлод – ҳар бир давлатнинг бойлиги, эртанги кунининг ҳал қилувчи кучи. Оила эса муқаддас қўрғон. Инсон шу ерда туғилади, онгу тафаккури шу масканда шаклланади. Шу боис ушбу қўрғонни, унда камолга етаётган ёш авлодни ҳар қандай таҳдиддан ҳимоялаш давлатнинг келажагини муҳофаза этиш билан баробардир. 

Анжуманда Испания, Италия, Бельгия, Америка, Египет, Покистон, Азарбайжон, Корея, Ҳиндистон, Англия, Россия, Афғонистон каби давлатлардан вакилларнинг иштироки кутилмоқда.

Ҳозирги кунда Маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳузурида ташкил этилган ташкилий қўмита томонидан анжуманга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

  Рўйхатга қайтиш

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech