Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20.05.2019 21:23:00 - 31.05.2019 18:00:00

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши маълумотлар базасини яратиш бўйича

ТАНЛОВ ЭЛОН ҚИЛАДИ

ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ 

ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

1. Танлов иштирокчиси томонидан яратилган ахборот тизимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ишлаган тўғрисида маълумот;

2. Танлов иштирокчининг лицензия ва гувоҳномасини тақдим этиши шарт;

3. Уларга нисбатан банкротлик тамоили киритилмаганлиги тўғрисида тасдиқловчи хужжат;

 Танловда иштирок этиш учун иштирокчиларнинг ахборот тизим яратишда ишларни бажариш (хизмат кўрсатиш) учун тажрибали мутахассисларга эга бўлиши керак. 

АХБОРОТ ТИЗИМ ЯРАТИШ БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАР 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сонли Фармонига асосан “Маҳалла” электрон маълумотлар базасини яратиш ва ишга тушириш.

Фуқаролар йиғинларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг моддий ҳолати ва бошқа зарур маълумотларни ўз ичида жамлаган “Маҳалла” электрон маълумотлар базасини, “Маҳалла” паспортига асосан яратиш ҳамда тегишли ташкилот ва идораларнинг маълумотлар базаси билан интеграция қилиш.

Техник топшириқ:

Маҳалла” электрон маълумотлар базасини тегишли ҳужжатларга ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартларига асосан техник топшириғини ишлаб чиқиш муддати: 10 иш куни.

Ишлаб чиқиш: “Маҳалла” электрон маълумотлар базасини яратиш муддати 30 иш куни.

Техник қўллаб-қувватлаш: “Маҳалла” электрон маълумотлар базасини бир йил давомида техник қўллаб-қўватлаш.

Электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш:

1.  “Маҳалла” электрон маълумотлар базасидан фойдаланувчилари учун йўриқнома ишлаб чиқиш;

2.  “Маҳалла” электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш бўйича видео қўлланмасини ишлаб чиқиш ва ушбу базада жойлаштириш.

3.  “Маҳалла” электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш бўйича фойдаланувчиларга жойларда ўқув-семинарлар ўтказиш.

Буюртмачи: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши.

Молиялаштириш манбалари: “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилади.

Танлов иштирокчилари: қўшимча маълумот ва бошланғич лойиҳавий маълумотларини олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этишлари мумкин:

Танлов хужжатлари елимланган конвертда илова хати билан бирга қабул қилинади.

Танлов таклифлари Душанба-Жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар қабул қилинади.

Буюртмани қабул қилиш муддати: эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун.

Тижорат таклифларни қабул қилиш бўйича Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими маъсул:

100047, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Хоразм кўчаси, 51-уй.

Тел: 71-232-17-13.


ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ
Юклаб олиш
Ҳажми: 1.15 MB

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech