Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24.04.2019 09:48:00 - 29.05.2019 18:00:00

Жорий йилнинг 29 май куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда тележурналист Нур Аҳмаднинг «Хоразм немислари» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтади.

Тадбирда тележурналист Нур Аҳмаднинг ҳужжатли “Хоразм немислари” номли асари ҳақида батафсил маълумот берилди. Муаллифнинг ушбу асари ҳужжатли бадиий қисса жанрида ёзилган бўлиб, тарихий-бадиий асарлар сирасига киради. Унда XIX аср охиридан XX аср 30-йиллари охиригача Хоразм воҳасида яшаган немис меннонитлари жамоасининг ибратли ҳаёт йўллари бадиий-психологик чизгилар орқали очиб берилган. Асарда инсонпарварлик, дўстлик, меҳр-муҳаббат ва диний бағрикенглик ғоялари тараннум этилади.

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech