Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
26.03.2019 10:42:00 - 31.05.2019 10:42:00

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8, 10, 11 ва 12-моддаларига мувофиқ, шунингдек фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2019 йил май ойида тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги КҚ-507-III-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайловини ўтказиш муддати 2019 йилнинг май ойи этиб белгиланди.

Бўлажак сайловда 9 093 нафар фуқаролар йиғини раиси сайланиши режалаштирилди.

2019 йил 1 майдан 31 май кунига қадар мамлакатимиз бўйлаб фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech